18:54 / 04.11.2015
3220

Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар Ҳиндистон Супер-лигасида ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Супер-лигаси ўйинларини бошқариш учун таклиф олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Маълумот учун, Ҳиндистон Супер-лигасида ўйинлар сентябрдан декабргача ўтказилади. Унда 8 жамоа қатнашиб, ўзаро икки борадан тўқнаш келишади. Кейинчалик энг юқоридаги тўрт жамоа ўзаро ярим финал ҳамда финал ўйинларини ўтказади. Ярим финал ўйинлари уй-сафар тизимида ўтса, финал учрашуви битта ўйиндан иборат бўлади.

Рашан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси айнан чемпионатнинг финал босқичи ўйинларнида ишлаш учун таклиф этилган. Ўйинлар 23 ноябрьдан 7 декабрга қадар бўлиб ўтади. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

Top