11:01 / 04.11.2015
6325

Тошкентда бир йил ичида кўплаб йирик жиноятлар содир этган ўғри қўлга олинди

Тошкентда сурбетлиги ва “устаси фаранг”лиги билан тегишли давраларда танилган ўғри қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

1981 йили Тошкент шаҳрида туғилган Козим Кабиров 2014 йилнинг ўзида кўплаб жиноятларни содир этган. Материалда таъкидланишича, ўз ўғрилик ва қаллобликларида у турли “оригинал” услублардан фойдаланган.

Жумладан, 1947 йили туғилган Ҳасан Тўрамуродовга пулларни банкка қўйиб, кўпайтиришни ваъда қилиб, 48.6 млн сўм ва 900 доллар пулини ўзлаштирган. 1961 йили туғилган Сурайё Шерниёзовадан ҳам шу йўл билан 64.44 млн сўм пул олган.

Унинг шу ва бошқа жиноятлари Миробод туман судида кўриб чиқилиб, тегишли жазо чоралари кўрилди.

Top