10:02 / 04.11.2015
2781

Тошкентда йўлларни модернизация қилиш бўйича Германия тажрибаси билан танишиб чиқилди

“Ўзавтойўл” ДАКда ўтказилган навбатдаги семинарда Германиянинг Wirtgen International GmbH компанияси вакиллари иштирок этишди.
Компания матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, семинардан кўзланган мақсад автомобиль йўллари қурилишида ва эксплуатациясида қўлланиладиган замонавий инновацион технологиялар билан танишиш ҳамда тажриба алмашиш бўлган.

Семинар чоғида компания вакиллари цемент-бетон тайёрлаш ва ётқизиш, асфальт-бетонни мустаҳкамлаш, ресайклерлардан замонавий технологиялар воситасида фойдаланиш сингари йўналишларда чиқишлар ва тақдимотлар ўтказишди. Шунингдек, компаниянинг янги маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди.
Wirtgen International GmbH машинасозлик соҳасида ишловчи Wirtgen Group халқаро гуруҳининг таркибий қисми ҳисобланади.

Гуруҳнинг умумий пул айланмаси 2014 йилда 2.01 млрд еврони ташкил қилди. Унинг таркибига Wirtgen, Vоgele, Hamm, Kleemann ва Benninghoven сингари компаниялар киради. Гуруҳ бош офислари Германияда, асосий ишлаб чиқаришлари эса Бразилия, Хитой ва Ҳиндистонда жойлашган.

Top