16:27 / 05.11.2015
3815

“Когалимавиа”нинг Мисрга учиб кетишга ҳозирлик кўраётган самолёти шассиси шатак машинаси томонидан синдириб қўйилди

“Когалимавиа”нинг Мисрга учиб кетишга ҳозирлик кўраётган Airbus A321 самолёти шассиси шатак машинаси томонидан синдириб қўйилди. Матбуотда маълум қилинишича, лайнер Санкт-Петербургдан Шарм аш-Шайхга учиб чиқиши лозим эди.

Воқеа Петербургнинг Пулково аэропортида содир бўлди. Аэропорт матбуот котиби Игорь Лаптёвнинг “Говорит Москва” радиостанциясига берган маълумотига қараганда, экипаж аъзоларидан бири тормозни босганида буксир бундан бехабар бўлган ва ҳаракатланишда давом этган. Бунинг натижасида шасси зарар кўрган.

Воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ҳамда ФВВ машиналари етиб келди. Барча йўловчилар лайнерни тарк этиб, аэровокзал комплексига жойлаштирилмоқда.
Ушбу рейс муқаддам икки марта қолдирилган эди.
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Top