15:28 / 05.11.2015
2853

“Лукойл” Ғарбий Ҳисорнинг газ-конденсат конларида энергия таъминоти объектларини қурди

“Ҳисорни тўла ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Жарқудуқ ва Адамтош конларида технологик объектларни электр қуввати билан таъминлашга қаратилган икки станция қурилди, деб хабар беради Россиянинг “Лукойл” компаниясининг Ўзбекистондаги оператори LukOil Uzbekistan Operating Company.

Эксплуатацияга 2х6300 кВА ли 2 трансформаторга эга ПС 110/10 “Жарқудуқ” ҳамда 2х25000 кВА ли 2 трансформаторга эга ПС 110/10 “Адамтош” станциялари топширилди. Улар ПС 220/110/10 “Пачкамар” электростанцияси томонидан ВЛ-110 кВ линияси бўйича таъминланади.

Top