16:52 / 05.11.2015
4154

Ҳиндистоннинг Micromax Mobile компанияси энг кучли смартфон ишлаб чиқармоқчи

Ҳамёнбоп смартфонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ҳиндистоннинг Micromax Mobile компанияси ўзини кучли смартфонлар ишлаб чиқаришда синаб кўрмоқчи. Компания ўзининг амалдаги брендига алоҳида бўлган янги Yu Yutopia номли смартфон ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Компания берган маълумотларга кўра, ушбу смартфон тақдим этилган вақтда энг кучли гаджет бўлиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда смартфон устида олиб борилаётган ишлар сўнгги босқичга етиб келган.

Тахминларга кўра, Yu Yutopia’га 5,2-дюймли Quad HD дисплей, 2 ГГц тактли частотада ишлайдиган 8 ядроли процессор, 4 ГБ тезкор ҳамда 32 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Шунингдек, смартфон 4G тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди. Асосий камера 21 Мп ва олд камера 8 Мп. Ҳозирда смартфоннинг нархи 300 доллар атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. 

Top