10:32 / 05.11.2015
2696

Назарбоев Франция раҳбарияти билан Қозоғистондаги сармоялар ҳажмини оширишни муҳокама қилади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Франция раҳбарияти ва тадбиркорлар доираси билан мамлакат иқтисодиётига сармоялар миқдорини оширишни муҳокама қилади. Қозоғистон етакчисни матбуот котиби Даурен Абаев маълумотига кўра, 5 ноябрда бошланадиган Францияга ташрифи доирасида Назарбоев Франсуа Олланд ва француз тадбиркорлари билан музокаралар олиб боради.

“Бир қатор жиддий тижорий битимлар имзоланиши кутилмоқда”, - дейилади Назарбоев матбуот хизмати хабарида.
Франция Қозоғистоннинг энг йирик сармоядор ва иқтисодий шерикларидан ҳисобланади. Мазкур мамлакат тадбиркорлари Қозоғистонга 11 млрд доллардан зиёдроқ инвестиция киритган. Айни пайтда қўшни давлатда 130та француз компанияси фаолият олиб бормоқда.

Назарбоев Британия пойтахтидан тадбиркорлар доираси билан бўлиб ўтган музокаралар якунида умумий қиймати 5 млрд долларни ташкил этувчи 40та битимни имзолаганидан сўнг Францияга парвоз қилди. Парижга ташрифи доирасида Назарбоев ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова билан ҳам учрашиб, ташкилот бош конференциясининг 38- сессиясида чиқиш қилади.

Top