11:12 / 05.11.2015
2418

Пан Ги Мун: иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича 155 давлат ўз режаларини тақдим қилди

Дунёнинг 155 давлати вакиллари иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ўз режалари лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Мун декабрь ойида Парижда бўлиб ўтадиган Иқлим конференциясига тайёргарликка бағишланган учрашувда айтиб ўтди.

“Октябрь якунидаги ҳолатга кўра Дунёнинг 155 давлати вакиллари иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ўз миллий режаларини тақдим этди. Биз уларни INDC (миллий даражадаги ҳисса) деб атаймиз”, - таъкидлади БМТ етакчиси.
Пан Ги Муннинг айтишича, бу режалар хавфсиз ва соғлом келажакни таъминлашда муҳим аванс бўлиб хизмат қилади.

Top