14:51 / 05.11.2015
2153

Покистонда фабрика биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафардан ошди

Покистон шарқидаги Лаҳор шаҳрида 4 ноябрь куни завод биноси қулаб тушиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 нафардан ортиқни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Лаҳор полицияси вакили журналистларга маълум қилган.

Маълум қилинишича, пластик пакетлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган ва Plastic Industries компаниясига тегишли ушбу завод биноси 4 қаватдан иборат бўлган. Ҳодиса юз берган вақтда заводда 150 нафар ходим иш жараёнида эди.

Қутқарув ишларига бошчилик қилаётган капитан Муҳаммад Усмоннинг айтишича, 5 ноябрь куни эрталаб ушбу ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 нафардан ортган, 85 киши қутқариб олинган. Яна ўнларча киши харобалар остида қолмоқда.

"Қутқарув ишларига 300 нафардан ортиқ киши, махсус техникалар ва 8та кўтарма крани жалб қилинган. Вайроналар остидан чиқариб олинганлар тиббий хизмат кўрсатилиши учун шифохоналарга етказилган. Улардан 15 нафари оғир аҳволда қолмоқда", дейди манба.

Харобалар остидан завод хўжайини Рана Муҳаммад Ашрафнинг жасади аниқланган. Қурбонлар орасида 10 ёшгача бўлган болалар бор.

Top