09:56 / 06.11.2015
7282

Ноқулай об-ҳаво октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилишига олиб келди

БМТ қошидаги халқаро Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAO)нинг озиқ-овқат маҳсулотлари нархи индекси 2015 йилнинг октябрь ойида ўртача 162 пунктни ташкил этди. У сентябрь ойидаги кўрсаткичга нисбатан 3,9 фоиз, ўтган йилга қараганда эса 16 фоизга ошди.

ФАОнинг сўнгги ҳисоботида 2015 йил октябрь ойи учун ғалла маҳсулотлари таклифи ва уларга бўлган талаб дон маҳсулотларининг 2,53 миллиард тоннагача камайиши, ўтган йилги рекорддан 1,1 фоиз паст бўлиши бўйича қайта башорат қилиб чиқилди. Ишлаб чиқариш бўйича башоратларнинг пасайтирилиши Ҳиндистон ва Украинадаги ноқулай об-ҳаво туфайли маккажўхори ҳосилининг номаълум истиқболли кўрсаткичлари билан қисман боғланмоқда.

Таиланддаги қурғоқчилик эса шоли ҳосилининг мавсумий башоратларини пастлашув томонига қайта кўриб чиқишга сабаб бўлди. Айни пайтда дунё миқёсида буғдой етиштириш бўйича башоратлар Европа Иттифоқида аввал тахмин қилингандан кўпроқ ҳосил етиштирилгани билан боғлиқ равишда ижобий томонга қайта ўзгартирилди. Ғалла маҳсулотларининг дунё захираси етарли даражада баланд даражасини сақлаб қолиб, айниқса жамғарилган буғдой миқдори сўнгги 15 йил ичида энг юқори натижани қайд этди.

Шакарнинг нарх индекси эса асосий ишлаб чиқарувчи ҳудудлардан бири бўлган Бразилияда шакарқамиш ҳосилига меъёридан ортиқ ёғингарчиликлар таҳдид солиш манзарасида сентябрь ойида 17,2 фоизга ошди. Шунингдек, Ҳиндистон ва Таиланддаги қурғоқчиликлар ҳақидаги хабарлар озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий нарх индекси ўсишига асосий сабаб бўлмоқда.

Эль-Ниньонинг салбий оқибатлари кучайгани билан боғлиқ хавотирларнинг ортиши келгуси йилда Индонезияда пальма ёғи таклифининг камайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, Бразилиядаги ноқулай об-ҳаво соя ўсимлиги ҳосилига таъсир кўрсатиши натижасида соя ёғи нархи индекси ҳам кўтарилди. Мазкур омиллар, ўз навбатида, ўсимлик ёғи нархи индексининг 6,2 фоизга ўсишига олиб келди.

Сут маҳсулотлари нархи ҳам сентябрь ойида Янги Зелландияда сут ишлаб чиқариш ҳажмини қисқатириши эҳтимоли сабабли 9,4 фоизга қимматлашди. Гўшт нархи эса дунё миқёсида ўзгаришсиз қолди.

Top