09:27 / 06.11.2015
2504

Оқ уй: Эрон ва Сурия Обама ва Нетаньяху ўртасидаги суҳбат чоғида муҳокама қилинади

АҚШ президенти Барак Обама ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 9 ноябрда АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик, Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувнинг бажарилиши ва Суриядаги инқирозни муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда 5 ноябрда Исроил етакчисининг Вашингтонга ташрифига бағишланган матбуот-анжуманида Обаманинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Бен Родс маълум қилди.

“Биз баъзида муайян масалалар бўйича келишмовчиликларга дуч келишигимизга қарамасдан, хавфсизлик соҳасида мисли кўрилмаган ҳамкорликни қўллаб-қувватлай олганимиздан хурсандмиз”, деб айтди Родс. Родснинг айтишича, икки давлат ушбу ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини изламоқдалар. Родснинг таъкидлашича, Обама ва Нетаньяху бир қатор масалаларни муҳокама қилишмоқчи.

Сиёсатчилар, шунингдек, “Исроилнинг Фаластин билан муносабатлари, жумладан Ғазо сектори ва Иорданнинг Ғарбий соҳилидаги вазиятни” муҳокама қиладилар.

Top