09:10 / 06.11.2015
3364

Қозоғистон Миллий банки валюта бозоридаги иштирокини қисқартиришини эълон қилди

Қозоғистон Миллий банки валюта захираларини сақлаш мақсадида ички валюта бозоридаги иштирокини қисқартиришини эълон қилди, деб айтилмоқда Миллий банк берган матбуот баёнотида.

5 ноябрда Қозоғистон фонд биржасидаги савдоларда тенгенинг ўртамиёна курси бир кун аввалги бир доллар учун 284,28 тенгедан 298,92 тенгегача кўтарилиб кетди ва бу энг паст кўрсаткич бўлди. Долларнинг валюта айирбошлаш шохобчаларидаги нархи бир долларга 300 тенгедан ошиб кетди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон Миллий банки олтин-валюта захираларини сақлаш мақсадида 5 ноябрдан ўзининг валюта бозоридаги иштирокини минималлаштиришга қарор қилди.

5 ноябрда тенгенинг долларга нисбатан айирбошлаш курси бир кун аввалги нархдан 5 фоизга кўпроқни ташкил қилди, бироқ бу ўзгариш молиявий барқарорликка хавф солмайди ва Миллий банкнинг нархлар барқарорлигига эришиш бўйича мақсадларига зид келмайди, дейилмоқда хабарда.

2015 йилнинг сентябрь ва октябрида Қозоғистон Миллий банки 20 августда эълон қилган тенгенинг эркин курсига ўтиш ёндашувидан оғишиб, валюта бозорида валюта сотишни бошлади. Миллий банкнинг валюта бозоридаги улуши 60 фоизгача етган. Шу давр ичида Миллий жамғарма ва Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари ҳисобига 5 млрд доллардан кўпроқ валюта сотилган.

Миллий банк тенге курсининг катта ўзгаришларини силлиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишини маълум қилди.

Тенгенинг кейинги айирбошлаш курси асосан жаҳон молиявий ва савдо бозорларида вужудга келадиган нархлар динамикасига боғлиқ ҳолда шаклланади.

Top