09:20 / 08.11.2015
2781

Германия меҳнат вазирлиги мамлакат фаровонлигини муҳожирлар ҳисобига оширмоқчи

Германияга келаётган муҳожирлар мамлакат фаровонлигининг ошишига олиб келиши мумкин, деб айтди Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида Германия меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири Андреа Налес.

“Келаётган муҳожирларнинг 70 фоизи ҳали 30 ёшга тўлмаган. Ахир бу яхшику! Мен ижтимоий сиёсат вазири сифатида ижтимоий суғурталаш тизими барқарорлашишидан хурсанд бўлмоқдаман. Агар биз бундан тўғри фойдалана олсак, унда бу одамларни меҳнат бозорига тўғри интеграция қила оламиз, уларни ўзимизнинг қўшнимиз ва ҳамкасбларимизга айлантирамиз. Бизда бўш вакансиялар бор. Бизда мутахассислар жуда зарур бўлган ҳудудлар мавжуд”, деб айтди Налес.

Меҳнат вазири тил ўқитиш курсларининг ишчиларнинг меҳнат бозорига киришидаги муҳим воситалигини қайд қилди ва ишчи ўринлари миқдорини оширишга имкон берувчи омил сифатида рақамли технологияларнинг интеграциясини келтириб ўтди. 

Top