17:56 / 09.11.2015
3083

Жаҳон банки глобал исиш туфайли қашшоқлар сони кескин ошиб кетишини башорат қилмоқда

Жаҳон банки глобал исиш туфайли қашшоқлар сони кескин ошиб кетишини башорат қилмоқда. Бу ҳақда молиявий институт тарқатган ҳисоботда айтилди.

Атмосферада зарарли газларнинг тўпланиб қолиши, табиий офатлар ва хасталиклар сонининг ортиши, қишлоқ хўжалигининг хавф остида қолиши 2030 йилда қашшоқлар сонининг 100 млн кишидан ошиб кетишига замин яратади.

Ўрта ҳароратнинг ошиши айниқса зироаткорларга салбий таъсир ўтказади, улар камроқ ҳосил ола бошлайди, бу эса маҳсулот нархларига таъсир қилади. Иссиқлик ва табиий офатлар эса хасталиклар сонини орттиради, бу “Африка ва Жанубий Осиёда улкан меҳнат билан қўлга киритилган ғалабалар”ни йўққа чиқаради.

Банк барча давлатлар ҳукуматларини, тегишли идораларини ҳамда халқаро институтларини атроф муҳитга эътиборли бўлишга яна бир бора чақирди.

Top