12:16 / 09.11.2015
2738

Telegraph: Кэмерон ЕИ таркибидан чиқиш Буюк Британия миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин деб ҳисоблайди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг фикрича, мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши “нафақат иш ўринлари ва савдо, балки миллий хавфсизлик масаласи ҳамдир”. Унинг сўзларини The Telegraph нашри келтирди.

Кэмерон ИЕдан чиқиш борасидаги референдум ўтказилиши арафасида Лондон ва Брюссель муносабатларини ўзгартиришга яна бир бора ҳаракат қилиб кўришини таъкидлади.
Айтилишича, бор вазир ЕИ раиси Дональд Тускка мактуб йўллаб, унда Буюк Британия Европа давлатларидан қандай ислоҳотлар кутаётганини ифодалаб беради.

Хусусан, Лондон Европанинг айрим қонунларини тақиқлаш, Британия савдосига аралашишнинг олдини олиш имконини берадиган ваколатлари оширилишини истамоқда. Шунингдек, у муҳожирларга нафақалар берилишини тақиқламоқчи.

Top