07:38 / 10.11.2015
3157

"Динамо" Киев футболчилари йил якунигача "No to racism" ёзуви туширилган футболкаларда ўйнайди

Киевнинг "Динамо" жамоаси Украина премьер лигасининг 14-турида "Сталь" жамоасига қарши ўйинда "Разом проти расизму" ёзуви туширилган футболкаларни кийган ҳолда ҳаракат қилишди.

Киевликлар жамоаси 2015 йилнинг сўнггига қадар ЕЧЛ доирасидаги ўйинларла "No to racism" ёзуви, Украина чемпионатида эса "Разом проти расизму" ёзуви туширилган либосларда ўйнашади. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА "Динамо" мухлисларининг ирқчилик руҳидаги ҳаракатларини қайд этган ва жамоага нисбатан айблов қўйганди.

Хусусан, "Динамо" ва "Челси" ўртасидаги баҳс вақтида 21-секторда бир тўда ирқчилар қора танли мухлисни таъқиб қилгани ва калтаклаётгани тасвирланган лавҳа интернетда тарқалган.

Top