10:20 / 10.11.2015
2684

Малайзия Буюк Британия билан собиқ жангариларни осуда ҳаётга қайтариш бўйича тажрибаси билан бўлишмоқчи

Малайзия Буюк Британия билан собиқ жангарилар ва радикал исломчиларни осуда ҳаётга қайтариш, яъни реабилитация қилиш дастури бўйича тажрибаси билан бўлишмоқчи. Бу ҳақда Лондонга ишчи сафар билан келган Малайзия ички ишлар вазири, мамлакат бош вазири ўринбосари Аҳмад Зоҳид Ҳамидий маълум қилди, деб ёзмоқда Star газетаси.

Ҳамидийнинг айтишича, “бундай адашган одамларни оддий ҳаётга қатаришнинг малайзия тажрибаси самарадорлиги 95 фоизга баҳоланади”. Ҳамидий маҳаллий махсус хизматлар раҳбарлари билан учрашуви натижаларига кўра, унинг британиялик ҳамкасблари “1948 йилдан бери давом этиб келаётган бу моделга қаттиқ қизиқиш билдиришаётганини” таъкидлаб ўтди. Ҳамидийнинг айтишича, Буюк Британия яқин орада бир неча зобитларини собиқ жангариларни реабилитация қилиш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Малайзияга юбормоқчи.

Ҳамидий, шунингдек, Буюк Британия ички ишлар вазири Тереза Мэйни Куала-Лумпурда 2016 йил 25-26 январда бўлиб ўтадиган экстремистларни реабилитация қилиш масалаларига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этишга таклиф қилди.

Top