09:25 / 11.11.2015
2990

Фейсбук мессенжерида телефонда дўстлар расмини топиб, уларни дўстларга юборишни таклиф қилувчи функция пайдо бўлди

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ Facebook ўзини ошкор этмасликни истайдиган фойдаланувчиларда қарама-қарши ҳислар уйғотувчи функцияларни жорий қилишда давом этмоқда. Фейсбук мессенжери фойдаланувчининг дўстларини смартфонга яқинда олинган ижтимоий тармоқдаги фотосуратлари бўйича топишни ўрганиб олди.

Янги функция Photo Magic деб номланади. У смартфонга олинган барча фотосуратларни юзни таниш алгоритми бўйича ўтказади. Агар дастур суратларда ижтимоий тармоқдаги дўстларга ўхшаш қиёфани топса, бу суратни уларга юборишни таклиф қилади. Photo Magic дастуридан ҳозирча Австралиядаги Facebook Messenger’нинг Android-версияси фойдаланувчилари фойдалана олишади, шу ҳафтада у iOS’да ҳам жорий қилинади, яқин келажакда АҚШга етиб боради.

Facebook вакилининг айтишича, смартфонларда фотосуратларни мониторинг қилишга Messenger’да фотосуратлар билан алмашишнинг машҳурлиги сабаб бўлди. Охирги ойнинг ўзида ижтимоий тармоқнинг чат-дастурлари орқали 9,5 млрд та сурат жўнатилган.

Исталганда Photo Magic функциясини ўчириб қўйиш мумкин.

Top