17:45 / 11.11.2015
4233

ОАВ: Россия Халқаро валюта жамғармасининг Украинага кредит ажратишига тўсқинлик қилмоқчи

Россия Халқаро валюта жамғармасининг Украинага кредит ажратишига тўсқинлик қилмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, Россия Украинани конструктив мулоқот олиб бориш нияти йўқлигида айбламоқчи. Бундан ташқари, расмий Москва Киевнинг кредитларни қайтариш қобилиятини шубҳа остига олиши мумкин.

Кремль ҳозирча Халқаро валюта жамғармасининг кредитлаш дастурини тўхтатиш борасида бирор-бир чора кўргани йўқ.

Top