01:17 / 11.11.2015
8694

ОАВ: Сурия армияси икки йил қамалда бўлган Сурия авиабазаси қуршовини буза олди

Сурия ҳукумат қўшинлари Суриянинг шимолида икки йилдан бери қамалда бўлган авиабазанинг қуршовидан ўта олишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Сурия ҳукуматига яқин бўлган ҳарбий манбанинг маълумотларига кўра, қўшинлар қамалда бўлган Кувейрис авиабазаси ҳимоячилари ёнига бора олишди.

РИА “Новости” ахборот агентлиги ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, қамалдан авиабаза яқинидаги Шайх-Ахмад аҳоли пункти озод қилингандан кейин ўта олишга муваффақ бўлинди.

Аввалроқ маҳаллий аҳоли асосий жанглар Ҳалабнинг шарқий чеккасида бўлаётганини маълум қилганди. Шаҳарнинг бир қисми ҳали ҳам турли муҳолиф гуруҳлар назоратида қолмоқда, турар-жой даҳалари бомбардимонларга учрамоқда.

Top