09:44 / 11.11.2015
5064

Рой Кин: Роналдуни мен "одам" қилганман, менсиз у ҳозирги даражага чиқа олмасди

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ футболчиси Рой Кин ўзининг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди.

Ҳозирда Ирландия терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланадиган Рой Кин португалиялик ушбу футболчининг ҳозирги Криштиану Роналдуга айланишида "ўзининг қўли борлигини" таъкидлади.

"Ҳа, уни мен шу даражага олиб чиққанман ва "одам" қилганман. Менсиз у юлдуз бўла олмасди. Ҳар бир футболчи алоҳида муносабатни талаб қилади: кимгадир қаттиқ бақириб туриш керак, кимгадир бошқача йўл тутиш керак.

Роналдуга деярли бақирмаганман. Чунки, уни сўкишга менда сабаб бўлмаган", Рой Кин.

Маълумот учун, Роналду ва Рой Кин 2003 йилдан 2005 йилгача "МЮ" таркибида бирга ўйнашган.

Top