16:05 / 12.11.2015
9337

Air Force Times: F-35 қирувчиларини сотиб олишга АҚШ ҲҲКнинг пули етмайди

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари раҳбарияти бешинчи авлод Lockheed Martin F-35 кўп вазифали қирувчи-бомбардимончи самолётларини сотиб олишга бўлган иштаҳасини жиловлашига тўғри келади: агарда маҳкама ўз сўровларини қисқартирмаса, ажратилган бюджет маблағлари қолган қурол-яроғ ва техникаларни сотиб олишга етмай қолади, дея хабар бермоқда Air Force Times.

2016 молиявий йилидаги Пентагон бюджети лойиҳасига кўра, ҲҲК 2015 йилда 44та, 2017 йилда 48та ва 2018-2020 йилларда 60тадан самолёт сотиб олади. Америка ҳарбий ҳаво кучлари сўраётган жами 1763 дона F-35 қирувчиларининг умумий қиймати эса тахминан 215 миллиард долларни ташкил этади.

Бўлинма, шунингдек, 100 миллард долларга 80тадан 100тагача янги стратегик бомбардимончиларини сотиб олишни режалаштирган.
Шу сабабдан ҲҲК раҳбарияти олдида икки танлов турибди: стратегик авиация самолётларини сотиб олиш ёки F-35 харид қилиш.

Top