02:00 / 12.11.2015
2673

Дюссельдорф суди Lufthansa ходимларига иш ташлашни давом эттиришга рухсат берди

Дюссельдорф суди Lufthansa авиакомпанияси ходимларига иш ташлашни давом эттиришга рухсат берди, деб хабар қилмоқда Reuters. Судьянинг сўзларига кўра, иш ташлаш қонун доирасида амалга ошириляпти.

Lufthansa авиаташувчиси ходимларининг иш ташлаши натижасида чоршанба куни 930 рейс бекор қилинди ва 100 минг нафарга яқин йўловчи қўлларида сотиб олган чипталари билан қолиб кетди.

Top