10:55 / 12.11.2015
3204

Миландаги EXPO 2015 иштирокчилари Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти билан танишди

Жорий йилнинг май ва октябрь ойлари ўртасида Италиянинг Милан шаҳрида EXPO Milano 2015 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистонга аталган 500 кв м ҳудуддаги павильонда мамлакат тараққиёти тарихидан, унинг салоҳияти ҳамда мамлакат иқтисодий ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспозиция жойлаштирилди. Миллий услубда яратилган стендлар кўргазма меҳмонларининг диққатини тортди. Ўзбекистон павильонига 700 минг меҳмон ташриф буюрди.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тадбирда мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, замонавий технологиялар сингари йўналишлардаги маҳсулотлари намойиш қилинган.

Ўзбекистон экспозицияси меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди, деб таъкидланади хабарномада.

Top