20:40 / 12.11.2015
6869

Муслима аёл ўзига нисбатан билдирилган ҳар бир ғийбатона твит учун 1 доллар хайрия қилади

Австралиялик журналист Волид Алининг рафиқаси, ислом динини қабул қилган Сюзан Карланд ЮНИСЕФ ҳисобига хайрия маблағи ўтказишнинг ғаройиб йўлини ўйлаб топди. У ўзига нисбатан билдирилган ҳар бир ғийбатона (ёмон) твит учун 1 доллар хайрия қилишини айтган. Бу ҳақда Mashable нашри хабар тарқатган.

Карланд хонимнинг бундай йўл танлашига унга нисбатан кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали турли шахслар томонидан турли шаклларда ҳақоратомуз муносабатлар кўрсатилаётгани сабаб бўлган. Кўпчилик уни жиҳодчиликни қўллашда айблаб, унга таҳдид қилишгача боришмоқда.

Аввалига Сюзан Карланд бундай троллчиларга эътибор қилмаган, кейин уларни блоклаб қўйган.

Лекин улар ўз ҳаракатларида давом этишгач, Сюзан ЮНИСЕВга хайрия маблағлари ўтказиш орқали ўз жавобини бериш қарорига келган. Шу вақтгача ўз манзилига билдирилган ҳақоратлар учун у 1000 доллардан ортиқ хайрия қилишини аён этган.

Top