18:00 / 12.11.2015
3156

Қирғизистонлик шифокорлар шахсий манфаати учун беморларга қиммат дориларни ёзиб беришда айбланди

Қирғизистонда шифокорлар ўз фойдаси учун беморларга қиммат турувчи дори воситаларини ёзиб бераётганликда айбланди. Бу ҳақда 12 ноябрь куни мамлакат парламенти депутати Акилбек Султанов маълум қилди.

У Жогорку Кенешда ҳукумат вакиллари олдида ўз вақтида Соғлиқни сақлаш вазири Талантдек Батиралиев дори воситаларининг миллий базаси ташкил этилишига ваъда берганини эсга олиб ўтди.

“Ҳозир фармацевтика компаниялари дориларни шифокорлар орқали сотмоқда, докторлар эса бунинг учун бонуслар олишмоқда”, - деди Акилбек Султанов. -Сайловчилар шифокорларнинг бундай ҳаракатларидан норози, улар бошқа арзон муқобил дорилар турганида қиммат препаратларни ёзиб беришмоқда”.

Top