09:34 / 13.11.2015
2823

Дунёда оналар ўлими чорак аср давомида 44 фоизга камайди

1990 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда жаҳонда оналар ўлими ҳолатлари 44 фоизга камайди. Аммо ҳар куни жаҳон бўйлаб 800 нафар аёл ҳомиладорлик чоғида ёки туғиш вақтида оламдан ўтади. Ўлимларнинг 99 фоизи ривожланаётган давлатларга тўғри келади.

Бу ҳақда Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг Жаҳон банки ҳамда аҳоли бўйича БМТ жамғармаси билан ҳамкорликда тайёрланган навбатдаги ҳисоботида айтилди.
“Минг йиллик ривожланиш мақсадлари мисли кўрилмаган даражадаги хатти-ҳаракатларни оналар ўлимига қарши курашга сафарбар этишга ёрдам берди,

- дейилади ҳужжатда. – Охирги 25 йил ичида аёлларнинг ҳомиладорлик билан боғлиқ равишда оламдан ўтиши хавфи деярли икки баробарга қисқарди. Бу реал прогресс, лекин бу етарли эмас”.
Ташкилот бош директори ёрдамчиси Флавиа Бустреонинг сўзларига қараганда, 2030 йилга қадар оналар ўлими ҳолатларини деярли йўққа чиқариш мақсади қўйилмоқда.

Top