09:38 / 14.11.2015
2509

Facebook ёзишмаларнинг ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиш функциясини синовдан ўтказмоқда

Facebook’нинг Франциядаги фойдаланувчилари ёзишмаларнинг ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиш функциясини синовдан ўтказмоқдалар, деб хабар бермоқда Engadget нашри.

Аккаунт эгаси бу функциядан фойдаланиб, бир соатдан кейин автоматик равишда ўчиб кетадиган хабарни танлайди. Функция яратувчиларининг айтишича, функция муваффақиятли синовдан ўтгандан кейин ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчиларига ҳавола этилади. Ёзишмаларни автоматик равишда ўчириш имконияти Snapchat мобиль дастури функциясини эслатиб юборади, бу дастурда фойдаланувчи хабарни олувчи уни қанча вақт давомида кўра олишини ўзи белгилай олади.

2013 йилда Facebook компанияси Snapchat’ни сотиб олишга уриниб кўрган, бироқ келишув амалга ошмаган. Шундан кейин Facebook ўзининг Slingshot дастурини ишлаб чиққан, унда фойдаланувчи фото ёки видео олиб, унга махсус эффектлар қўллаб, дўстларига юбориши мумкин. Видеоролик ёки фотосурат хабарни олувчи томонидан кўрилгандан кейин ўчириб ташланади.

Top