16:40 / 14.11.2015
3387

Париждаги теракт туфайли УЕФА доирасидаги ўйинлар 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланади

Яқин кунлар ичида УЕФА ҳомийлиги остида ўтказиладиган барча ўйинлар арафасида Париж теракти қурбонлари хотираси учун 1 дақиқалик сукут сақланади. Бу ҳақда Би-би-си хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, жамоалар майдонга мотам боғичи таққан ҳолда тушишади.

"УЕФА бу ҳодисалардан чуқур қайғуда. Ташкилот Франция ва терактларда жабр кўрган оилаларга ҳамдардлик билдиради" - дейилади УЕФА баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида 13 ноябрь куни оқшомида давомли терактлар содир этилди. Портлашлардан бири Франция ва Германия терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашуви вақтида, "Стад де Франс" стадиони дарвозаси олдида содир этилган ва бу портлаш туфайли 3 киши ҳалок бўлган.

Ўйиннинг биринчи тайми вақтида содир бўлган терактлар ҳақида маълумотлар кела бошлагач, ўйинни кузатиш учун стадионга келган Франция президенти Франсуа Олланд дарҳол эвакуация қилинишган, томошабинлар орасида ваҳима бошланмаслиги учун бу ҳақда эълон берилмаган ва ўйин давом эттирилган.

Top