14:36 / 14.11.2015
3130

Хитой шарқида ер ўпирилиши туфайли 4 киши ҳалок бўлиб, 33 киши бедарак кетди

Хитой шарқидаги Чжэцзян вилоятида юз берган ер кўчкиси туфайли 4 киши ҳалок бўлган ва 33 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, бу воқеа 13 ноябрь оқшомида, Лишуй қишлоғида содир бўлган.
Айни вақтда воқеа жойида махсус қутқарувчи гуруҳлар иш олиб бормоқда.

Top