10:46 / 15.11.2015
2725

Клинтон Форс кўрфази мамлакатларини ИШИДга қарши курашда ўз режаларини ишлаб чиқишга чақирди

АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон музокаралар пайтида Форс кўрфази мамлакатлари ва Туркияни ИШИДга қарши курашда ўз фикрларини ишлаб чиқишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Клинтон яна шуни таъкидлаб ўтганки, у конгрессни террорчиларга қарши курашишга ҳарбийлардан фойдаланиш борасидаги қарорини кўришни истайди.

Маълум қилишларича, Демократлар партиясидан бўлган номзодларнинг музокараси Парижда бўлган терактларга ҳамдардлик ифодаси сифатида бир дақиқалик сукут билан бошланган.

Top