08:53 / 16.11.2015
2725

Британия Париждаги терактлардан сўнг махсус хизматлар ходимлари сонини оширишга қарор қилди

Британия ҳукумати терроризмга қарши кураш учун махсус хизматларни молиялаш ҳажмини кенгайтириб, улардаги штатлар сонини 15 фоизга оширади. Бу ҳақда британ бош вазири Дэвид Кэмерон девонхонаси эълон қилган пресс-релизда сўз боради.

“Янги маблағлар хавфсизлик хизматлари ҳамда MI5, MI6 разведкалари ва ТИВ қошидаги ҳукумат алоқа бошқармасига ходимлар сонини 1,9 минг нафарга (15 фоизга) ошириш мақсадида ажратилади. Мазкур қарор халқаро террористлар ҳужумлари хавфининг ошаётгани, киберҳужумлар сонининг ортаётгани ва бошқа глобал таҳдидларга жавоб тариқасида қабул қилинди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ Франция ва Британия разведка маълумотлари алмашишини кенгайтириш, мамлакатлар ички ишлар вазирлари эса доимий алоқада экани хабар қилинган эди.

Top