16:47 / 16.11.2015
5874

Facebook Париж ва Байрутдаги терактларга икки хил муносабатда бўлгани боис танқид остига олинди

Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг интернетда энг қизғин муҳокама қилинаётган масалалардан бири Facebook ижтимоий тармоғи бўлди. Гап шундаки, тармоқ франциялик фойдаланучиларга “хавфсизлик текшируви” хизматини тақдим этди, шунингдек, фойдаланувчиларга ўз аватарларига Франция байроғини ўрнатишни талаб қилди.

Бир кун олдин Байрутда содир бўлган терактлар эса ижтимоий тармоқда акс этмади.
International Business Times нашрининг ёзишича, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Facebook ‘ни икки хил стандартлар намойиш қилишда айбламоқда. Бу танқидларга ҳозирча бирор расмий жавоб берилмади.

“Хавфсизлик текшируви” (Safety Check) функцияси 2014 йили ишга туширилган эди. Уч йил муқаддам Японияда содир бўлган ҳалокатли цунамидан сўнг бундай хизматни жорий қилишга қарор берилган эди. Компания раҳбарияти одамлар офатлар ва ҳалокатлар чоғида ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишига эътибор қаратди. Шу боис бир-бирини топишнинг қулай инструментини яратди.

Функция шу пайтгача беш марта қўлланган эди: Афғонистон, Чили, Непалдаги зилзилалар, Тинч океанининг жанубий қисмидаги “Пэм” циклони ҳамда Филиппиндаги “Руби” тайфунидан сўнг.
Одатда ушбу хизмат табиий офатлар чоғида ишга туширилар эди. Париждаги терактлар истисно ҳолатлар бўлди.

Top