17:47 / 16.11.2015
2560

Louis Vuitton талабнинг тушиб кетгани туфайли Хитойдаги уч дўконини ёпиб юборди

Франциянинг Louis Vuitton модалар уйи Хитойдаги уч савдо нуқтасини ёпишга мажбур бўлди. Financial Times нашрининг ёзишича, мамлакатдаги энг йирик дўконлардан бири (Гуанчжоу шаҳрида) ҳам ёпилган.

Шунингдек, бренднинг Харбин ва Урумчидаги дўконларини фаолиятини тўхтатди. Хитойда люкс тоифасидаги товарларга бўлган талабларнинг кескин тушиб кетиши оқибатида бренднинг яна бир қатор пунктлари яқин ойлар ичида фаолиятини тўхтатади.

“Маълумотларимга қараганда, Louis Vuitton’нинг Хитойдаги дўконларининг 20 фоизи кейинги йил охирига қадар ёпилади. Ҳар ой биттадан дўкон ёпилади”, - деди Шанхайдаги Emmanuele Hemmerle Ltd. консалтинг компаниясининг бошқарувчи шериги Эммануэль Эммерль.

Айни пайтда Хитойда бренд 50тача дўконга эга, уларнинг кўпи иккинчи даражали шаҳарларда жойлашган. Бу шаҳарларда эса иқтисодий ўсишнинг секинлашиши биринчи навбатда билинади.

Top