14:45 / 17.11.2015
5415

А321 ҳалокати россияликларга нисбатан амалга оширилган иккинчи йирик теракт бўлди

А321 ҳалокати россияликларга қарши терактлар ичида "Беслан фожиаси"дан кейинги иккинчи йирик теракт сифатида қайд этилди. Бу маълумот очиқ маълумоларга асосан айтилди.

Бироз олдинроқ, Россия ФСБ раҳбари ушбу самолёт бортида 1 кг миқдоридаги бомба портлаши туфайли қулагани ҳақида маълумот берди.

31 октябрь куни Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган самолёт қулаши натижасида 224 киши ҳалок бўлганди.

2004 йилда жангарилар томонида Бесландаги мактаб гаровга олиниб, ундаги 334 кишининг ўлдирилгани Россия Федерацияси тарихидаги энг ҳалокатли теракт бўлиб турибди.

Бундан ташқари, 2001 йилнинг 11 сентябридаги терактни ҳисобга олмаганда, бу авиация билан боғлиқ энг талофатли теракт бўлиб турибди.

Бироз олдинроқ, Россия А321 ҳалокати ташкилотчилари тўғрисидаги маълумот учун 50 миллион доллар мукофот ваъда қилгани ҳақида хабар берилди.

Top