14:28 / 17.11.2015
4117

Россия А321 ҳалокати ташкилотчилари тўғрисидаги маълумот учун 50 миллион доллар мукофот ваъда қилди

Россия ҳукумати А321 самолёти бортида терактни амалга оширган террористлар тўғрисида маълумот тақдим этган шахсларга 50 миллион доллар мукофот пули берилишини эълон қилди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Федерал хавфсизлик хизмати Россия ва халқаро жамоатчиликни террористлар шахсини аниқлашда ҳамкорлик қилишга чақиради. Жиноятчиларни қўлга олишга имкон туғдирадиган маълумотларни тақдим этганлик учун 50 миллион доллар ҳажмда мукофот пули тақдим этилади”, - дея маълум қилди ФХХ.

2015 йилнинг 31 октябрь куни Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган эди. Мазкур самолёт бортидаги 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлди.

ФХХ мазкур фалокатга теракт сабаб бўлганини тасдиқлади. Россия президенти Владимир Путин террористларни сайёранинг ҳар қандай нуқтасидан бўлса ҳам топиб, жазолашга ваъда берди.

Top