07:44 / 17.11.2015
4960

Трамп АҚШда масжидларни ёпиб қўйишни “жиддий ўйлаб кўришга” чақирди

АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Дональд Трамп АҚШда масжидларни ёпиб қўйиш имконияти ҳақида жиддий ўйлаётганини айтди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Трампнинг айтишича, бу чора Париждаги терактлардан кейин киритилиши мумкин.

“Мен буни қилишни истамасдим, бироқ масжидларнинг ёпилиши жиддий ўйлашга тўғри келадиган масаладир”, деб айтди Трамп интервью пайтида.

Аввалроқ Франция бош вазири Мануэль Вальс мамлакат қадриятларига хавф солувчи уюшма ва масжидларни ёпиш кераклигини айтган эди.

Top