10:07 / 17.11.2015
3536

Халқаро валюта жамғармаси: табиий газнинг паст нархи Туркманистон иқтисодиётига таъсир кўрсатади

Кейинги бир неча йил мобайнида Туркманистон табиий газга бўлган талабнинг тушиши муносабати билан иқтисодий ўсишнинг пасайишига дучор бўлади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг 10 ноябрдаги баёнотида айтилди.

Жамғарма вакиллари бундай хулосага 4-10 ноябрь кунлари Туркманистонда ишлаган баҳолаш комиссияси тўплаган маълумотлар таҳлил асосида келишди.
Кутилишича, 2014 йилдан бошланган нефтни қайта ишлаш маҳсулотларига бўлган талабнинг тушиши ЯИМ ўсишини 2014 йилги 10 фоиздан 2015 йилда 7 фоизгача, 2016 йилда эса 6 фоизгача туширади. Жамғарма вакиллари Туркманистон ҳукуматини харажатларни қисқартириш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш сингари қатъий чоралар кўришга чақириб қолди.

Top