АҚШ ИШИД етакчиларидан бири Абу Муҳаммад ал-Шимоний ҳақидаги ахборот учун 5 млн доллар мукофот пули эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, ал-Шимоний Австралия, Европа ва Яқин Шарқ давлатларидан Туркия ва Сурияга жангариликка одамларни жўнатган.
Ўтган ҳафтада АҚШ Сомалида фаолият юритувчи “Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳи етакчилари ҳақидаги маълумотга мукофот эълон қилганди.