10:48 / 19.11.2015
2652

АҚШ ИШИДга қарши мухолиф ва ҳукумат қўшинлари бирлашиши мумкинлигини айтмоқда

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг сўзларига қараганда, Сурия армияси ва мухолифат қўшинлари ИШИДга қарши кураш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириши мумкин. Reuters агентлигининг маълум қилишича, бу мамлакатда сиёсий ўтиш жараёни бошлангандагина амалга ошади.

“Агар ҳокимиятда сиёсий ўтиш жараёни ишласа, сиз минтақадаги барча кучларни, шу жумладан, Сурия армияси ва мухолифатни бирлаштириб, ИШИДга қарши курашиш имкониятига эга бўласиз”, - деди у хориждаги хавфсизлик бўйича 30-маслаҳат кенгашидаги чиқишида.

Керри ИШИДни цивилизацияга таҳдид деб атаб, барча давлатлар, дини ва маданий ўзига хосликларидан қатъий назар, унга қарши курашишига умид билдирди.

Top