09:25 / 21.11.2015
4302

БМТ Франциянинг ИШИДга қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича резолюциясини қабул қилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Франция томонидан тайёрланган, Сурия ва Ироқдаги ИШИД жангариларига, ҳамда дунёдаги бошқа экстремистик кучларга қарши курашни мувофиқлаштирувчи резолюцияни қабул қилди. Бу резолюция янги терактларнинг олдини олишга қаратилган, дейилади Ассошиэйтед Пресс нашри хабарида.

"ИШИД бутун дунё тинчлиги ва хавфсизлигига мисли кўрилмаган даражада улкан хавф солмоқда", дея қайд этилган мазкур резолюцияда.
Ҳужжатда шунингдек, "бу мисли кўрилмаган даражадаги хавфга қарши барча воситалар билан курашиш" зарурлиги баён этилган.

Қайд этилишича, бу БМТ томонидан 1999 йилдан буён терроризмга қарши тузилган резолюцияларнинг 14-сини қабул қилиши бўлди.
Франция томонидан тақдим этилган резолюцияни кенгашнинг барча 15 вакили маъқуллаган.

Top