19:34 / 23.11.2015
13174

Тошкентда дафн маросимлари хизмати учун тарифлар ва ёдгорликлар ўрнатиш бўйича янги тартиблар жорий этилди

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт қабристонларида маросим хизматлари учун янги тарифларга оид қарор қабул қилди. Бу ҳақда Norma.uz сайти хабар берди.
Янги қарорга мувофиқ, дафн қилишни ташкил этиш учун жойни танлаш эндиликда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Давлат санитар-эпидемиологик назорат маркази ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан гидрогеологик хусусиятлари, рельефининг ўзига хослиги, тупроқ таркиби, экологик ҳолатнинг чегаравий даражаси, шаҳарсозлик ҳужжатларига, аҳоли пунктлари қурилиши қоидаларига, шунингдек, санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Қарорда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган қабристонлар ягона белгиланган тарифларни ишлаб чиқиш, аҳолини тўлиқ хабардор қилиш мақсадида уларни кўринарли ўринларга жойлаштириш; ўзига хос архитектуравий шаклга эга қабр тошлари, ҳайкал ёки ёдгорлик иншоотларини ўрнатишга фақатгина тегишли лойиҳавий-сметавий ҳужжатлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори бўлган тақдирда ижозат берилиши кўзда тутилган.
Ушбу қарор расман эълон қилинган 2015 йилнинг 17 ноябридан кучга кирди.
Янги тарифларни ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Top