12:06 / 24.11.2015
3083

2015 йилнинг 10 ойида Қирғизистонда вояга етмаганлар томонидан 900дан ортиқ жиноят содир этилди

2015 йилнинг январидан ноябрь ойигача бўлган муддат ичида вояга етмаган ёшлар томонидан 911та жиноят содир этилгани қайд қилинган. Бу эса ўтган йилнинг шу ҳолатидаги кўрсаткичдан 199тага кўп.

Қирғизистон ИИВнинг жамоатчилик хавфсизлиги бўйича бўлими раҳбари Азамат Абдрахмоновнинг маълум қилишича, бу жиноятларнинг 136таси таъмагирлик (2014 йилда 10 ой ичида вояга етмаганлар томонидан 199та шундай жиноят амалга оширилган) жинояти ҳисобланади (шундан 120таси Бишкек шаҳрида қайд қилинган).

"Ота-оналар иштирокида маъмурий баённомалар тузилган. Улар ўз фарзандларининг қилмишлари учун жавобгар ҳисобланади", дейди вакил.

"Бундан ташқари, 2015 йилнинг 10 ойида вояга етмаганларга нисбатан жинсий тажоввуз қилиш билан боғлиқ 149та жиноят қайд этилган (бу ўтган йилги кўрсаткичдан 10тага кўп). Жиноят кўрсаткичларининг ортишига аҳоли ўртасида бепарволик ортиши ва болалар тарбиясига эътибор қаратилмаётгани сабаб ҳисобланади. Бунга қарши энг яхши восита - жиноятчиларни аниқлаш ва жазолашдир", деган у.

Top