08:47 / 24.11.2015
5200

Оқ уй: АҚШ Россияни ИШИДга қарши коалицияга қўшишга тайёр, аммо ҳозирча Москва бунга тайёр эмас

Оқ уй вакили Жош Эрнестнинг маълум қилишича, АҚШ Россияни ИШИДга қарши коалицияга қўшишга тайёр, аммо ҳозирча Москва бунга тайёр эмас. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Олдин ҳам айтиб ўтган эдик. Агар Россия ўз стратегиясини ўзгартирса, у ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшила олади. Биз ҳам уни қўшишга тайёрмиз. Албатта, у томонидан олиб келинадиган захиралар муҳим аҳамият касб этади. Аммо ҳозирча у бундай қила олмайди. Улар бошқа нарсага эътибор қаратишган, шу боис АҚШга ўхшаб коалиция туза олишмайди”, — деди у.

Россиянинг ИШИДга қарши бошқа давлатлар билан бирлашиши АҚШ бошчилигидаги коалицияга путур етказиши мумкинми, деган саволга Эрнест бу борада ҳеч қандай сабаб кўрмаётганлигини айтиб ўтган.

Top