11:46 / 24.11.2015
9302

Қозоғистондаги энг оммавий беш автомобиль маркаси аниқ бўлди

Қозоғистонда энг кўп сотилаётган миллий автомобиллар бешлиги маълум қилинди. Энг оммавий маркалар рўйхатидан Kia, Hyundai, Skoda, Lada ва Chevrolet ўрин олди.

Мазкур марка остидаги машиналар савдоси ҳақидаги маълумотлар 2015 йилнинг январидан октябргача бўлган давр ичида тўпланди, дея хабар бермоқда Казинформ. Қўшни республикада энг сотилган автомобиллар Kia компаниясига тегишли бўлди. Кўрсатиб ўтилган давр ичида 3600 дона ушбу маркадаги машина сотилган.

Мазкур рейтингнинг иккинчи поғонасидан 3200 дона сотилган Hyundai`лар ўрин олди. 3000 талик кўрсаткичдан озгина ошган Skoda учинчи бўлиб қайд этилди. Миллий заводларга йиғилаётган Lada эса тўртинчи ўриндан жой олди. 1500 донага яқин харид қилинган Chevrolet автомобиллари мазкур бешликка якун ясаб берди.

“АЗИЯ АВТО” АЖ президенти Ерик Сагимбаевнинг ойдинлик киритишича, мазкур ТОП-5 миллий автоишлаб чиқарувчилар автомобилларига оид маълумотлар асосида ишлаб чиқилган. Унинг айтишича, бугунги кунда Қозоғистон автобозорининг қарийб 40 фоизини эгаллаган Lada маркаси етакчилик қилиб келмоқда.

Top