Мисрнинг Синай ярим ороли ҳудудида навбатдаги портлашлар юз берди ва 3 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий телеканалга асосланган ҳолда РИА Новости хабар берган.
Аниқлик киритилишича, қурбонларнинг бири полиция ходими. Портлашлар натижасида 12 киши жароҳат олгани айтилган. Улардан 9 нафари полициячилар.
Бу ҳодиса ярим орол шимолидаги Эл-Ариш шаҳрида, ИШИДга хайрихоҳ террорчилар фаол бўлган ҳудудда рўй берган.
Маълумот берилишича, шаҳардаги меҳмонхона олдида машина портлатилган. Бу меҳмонхонада мамлакатда ўтказилган парламент сайловини кузатиш учун келган гуруҳлар аъзолари истиқомат қилаётганди.