07:12 / 25.11.2015
6282

Россия Мудофаа вазирлигида Туркиянинг ҳаракатлари нодўстона ҳаракат деб аталди

Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган Туркиянинг ҳаракатларини нодўстона ҳаракат деб атади, деб айтилмоқда Мудофаа вазирлиги хабарида.

“Россия Мудофаа вазирлигининг Туркия билан тезкор алоқа линияси бўйича ҳамкорликни ташкил этишга уринишлари муваффақият қозонмади. Туркия ҲҲК ҳаракатларини нодўстона ҳаракат деб қараймиз”, дейилмоқда хабарда.   

Вазирликда Россия авиацияси жанговор ҳаракатлари ноқонуний террорчилик тузилмаларига қарши олиб борилгани, бу тузилмалар таркибига Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасидан кўплаб жангарилар кириши таъкидланди.

Top