09:40 / 25.11.2015
1855

Тунис ҳукумати мамлакат пойтахтидаги автобус портлашида 12 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади

Тунис пойтахтидаги автобус портлаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълумотига асосланиб, Associated Press хабар бермоқда.

Воқеа жойида фавқулодда хизмат вакиллари ишламоқда. У ерга, шунингдек, Тунис бош вазири ва ички ишлар вазири борган.
Аввалроқ портлаш қурбонлари сони 10 нафар кишига етгани ҳақида хабар берилган эди.

Top