08:59 / 25.11.2015
13444

Туркия президенти: Су-24 самолёти хавфларга жавоб бериш қоидалари бўйича уриб туширилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини уриб туширишда хавфларга жавоб бериш қоидаларига амал қилганини айтди, деб хабар бермоқда CNN Turk канали.

Эрдўғаннинг айтишича, бошқа давлатлар Туркиянинг ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишлари керак. Эрдўған самолётга 5 дақиқа ичида 10 та огоҳлантириш берилгани, бироқ самолёт бунга жавоб бермаганини эслатиб ўтди.

Туркия президенти мамлакат ҳеч қайси бир давлат билан ихтилофга киришмаслигини маълум қилган.

Top