17:36 / 26.11.2015
4013

Қирғизистон миллий банки сомни қўллаш учун бир кунда 7 млн доллар сотди

Қирғизистон миллий банки сомни қўллаш учун бугун, 26 ноябрь куни 7 млн доллар сотди. Бу ҳақда банк раиси Тўлқунбек Абдиғулов матбуот анжумани чоғида баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, доллар курсининг кескин ўсиши миллий банкни валюта бозорига яна чиқишга мажбур қилди. Ҳозир савдолар давом этмоқда. 77-79 сомлик курс эса спекулятив деб ҳисобланмоқда. Энг тўғри курс, раиснинг сўзларига қараганда, 75-76 сомдир.

Top